Uzbek Language Learning Podcasts

Uzbek podcast 012006

Informações:

Synopsis

Тошкентдаги зилзилаларни ярим йил олдин айтиб бериш мумкин Тошкентда 1966 йилда бўлиб ўтган фожеавий зилзила пайтида мутахассислар ер ости силкинишларидан бир қанча вақт олдин артезиан қудуқларидаги сувнинг кимёвий таркиби ўзгаришини аниқладилар. Зилзила марказига яқин жойдаги ерости қатламларидаги босим қаттиқ моддалардан минералларнинг микроскопик зарраларини ажратиб юборади. Ўзбекистон Фанлар академиясининг сейсмология институти мутахассислари таъкидлашмоқдаки, улар ишлаб чиққан усул орқали Тошкент ва унинг яқинидаги зилзилаларни 5-6 ой олдиндан айтиб бериш мумкин. Агар артезиан қудуқларидаги сувнинг минераллашиш даражаси 1,2 баробар ошиб кетса, ана шундай башорат қилиш мумкин. Ер қимирлашининг сувли қатламлар ҳолатига қараб ўртача вақт учун олдиндан айтиш дунёнинг сейсмик жиҳатдан яхши бўлмаган кўпгина минтақаларида, масалан, Японияда қўлланилади. Тўғри, бу усул асосида бўлажак фожеанинг аниқ соати ва вақтини айтиб бўлмайди. 1980 йилда Тошкент яқинидаги Назарбек шаҳарчасида бўлиб ўтган 8 балл кучдаги (маг